date

АПЛ клуби Реал ҳужумчиси учун 20 млн евро таклиф қилмоқда


Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Гонсало Гарсия Англия Премьер-лигасига йўл олиши мумкин. "Астон Вилла" клубининг 21 ёшли испаниялик футболчига қизиқиш билдираётгани ҳақида журналист Экрем Конур хабар берди.

Маълум қилинишича, "Астон Вилла" ёш ҳужумчи учун 20 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Гарсияга, шунингдек, Испания Ла Лигаси ва Италия А Сериясининг бир неча клублари ҳам қизиқмоқда.

Бундан ташқари, бошқа АПЛ жамоалари ҳам футболчини кузатмоқда. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Гонсало Гарсиянинг бозор қиймати 15 миллион еврони ташкил этади.

Жорий мавсумда у Хаби Алонсо бошчилигидаги жамоа сафида барча мусобақаларда 9 та ўйинда қатнашиб, 1 та самарали узатмага муаллифлик қилган. Футболчининг "Реал" билан тузган фаол шартномаси 2030 йилгача амал қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » АПЛ клуби Реал ҳужумчиси учун 20 млн евро таклиф қилмоқда