Левандовски АПЛ грандидан таклиф олди

Барселонанинг тажрибали ҳужумчиси Роберт Левандовски фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Миш-мишларга кўра, 37 ёшли футболчига Англиянинг етакчи жамоаларидан бири бир йиллик шартнома таклиф қилган.
Ҳозирча бу таклифнинг тафсилотлари ошкор қилинмаган, аммо манбалар уни "Манчестер Юнайтед", "Челси" ёки "Тоттенҳем" жамоаларидан бири таклиф қилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Левандовски жорий мавсумда "Барселона" сафида 12 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол уришга муваффақ бўлди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг