
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Орлеан Тчуамени "Манчестер Юнайтед"нинг трансфер мақсадлари рўйхатига киритилди. "Қизил иблислар" Каземиро ўрнига мос футболчи изламоқда, чунки бразилиялик футболчи маош қисқартирилган ҳолда шартномани узайтиришга рози бўлмаслиги эҳтимоли юқори.
Defensa Central нашрининг хабар беришича, Тчуамени Англия грандининг трансфер бозоридаги устувор вариантларидан бири сифатида кўрилмоқда. Аммо француз футболчисининг Манчестерга кўчиб ўтишга қанча қизиқиши борлиги ҳозирча номаълум.
"Трансфермаркт" порталидаги мутахассисларнинг фикрига кўра, 25 ёшли Тчуаменининг трансфер нархи 75 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Жорий мавсумда у Хаби Алонсонинг жамоаси сафида барча турнирларда 15 ўйинда майдонга тушган, бироқ самарали ҳаракатлари билан ажралиб тургани йўқ.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.