
"Манчестер Юнайтед" клуби келаси йил ёзида "Брайтон" ярим ҳимоячиси Карлос Балебани ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Камерунлик футболчи анчадан бери «қизил иблислар»нинг эътиборида бўлиб келади, бироқ «чингиллар» ўз юлдуз футболчисини қўйиб юборишга шошилмаяпти ва катта товон пули талаб қилмоқда.
Нуфузли инсайдер Фабрицио Романонинг маълумотига кўра, "Манчестер Юнайтед" Балебани 2026 йил ёзги трансферлар ойнасидаги асосий мақсад сифатида белгилаган. Ўйинчининг ўзи ҳам ушбу ўтишга қизиқиш билдирган.
21 ёшли ярим ҳимоячининг қиймати Трансфермаркт маълумотига кўра, 60 миллион еврога баҳоланган. Истеъдодли футболчининг "Брайтон" билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача тузилган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.