date

Эрон ҳужумчиси финалдаги ҳакамлик бўйича шубҳа билдирди

Эрон ҳужумчиси финалдаги ҳакамлик бўйича шубҳа билдирди
Ўзбекистон терма жамоаси эртага, 18 ноябр куни Al Ain Cup дўстлик турнири финалида майдонга тушади. Финал учрашуви Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.

Учрашув олдидан Эрон терма жамоаси ҳужумчиси Меҳди Моҳебий ўз фикрларини билдирди. У ўтган ўйинлар давомида содир бўлган воқеаларни эслаб, бу сафар адолатли ўйин бўлишига умид билдирди.

Эрон таркиби олдинги ўйинда, Ўзбекистонга қарши баҳснинг атиги иккинчи дақиқасидаёқ, бир футболчисини майдондан четлатишга мажбур бўлган эди. "Кўпчилик бизни фаворит сифатида кўради, лекин Ўзбекистон ҳам кучли жамоа.

Улар финалгача етиб келди. Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди. Ўшанда Ўзбекистон билан ўйинда иккинчи дақиқадаёқ камчиликда қолгандик. Бу сафар омад биз томонда бўлиши керак", – деди футболчи.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эрон ҳужумчиси финалдаги ҳакамлик бўйича шубҳа билдирди