date

"Реал" ҳужумчиси АПЛ клубларига ўтиши мумкин

"Реал" ҳужумчиси АПЛ клубларига ўтиши мумкин
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Гонсало Гарсия Англия Премьер-лигасининг бир нечта клублари эътиборини тортмоқда. Бу ҳақда Fichajes хабар бермоқда.

Манбага кўра, "қаймоқранглилар" Гарсия учун 20 миллион евролик таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Яқин кунларда "Сандерленд", "Астон Вилла" ва "Вулверхэмптон" клубларидан расмий таклифлар келиб тушиши кутилмоқда.

Жорий мавсумда 21 ёшли ҳужумчи барча мусобақаларда 9 та ўйинда иштирок этиб, 1 та голли узатма амалга оширди. Гарсиянинг "Реал" билан шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.

Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг трансфер қиймати 15 миллион еврони ташкил этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "Реал" ҳужумчиси АПЛ клубларига ўтиши мумкин