
Манчестер Сити трансфер бозоридаги имкониятларни ўрганмоқда. Defensa Central нашри Fichajes порталига таяниб хабар беришича, Англия Премьер-лигаси гиганти Реал ярим ҳимоячиси Арда Гюлер учун 100 миллион евро таклиф қилишга тайёр.
Гвардиола Гюлерга ноёб футболчи сифатида қараётгани ва уни "саккизлик" роли учун ўз тизимида идеал тарзда кўраётганини таъкидлашмоқда. Шу билан бирга, Реал Мадрид Гюлерни сотишни режалаштирмаётгани маълум.
Мадрид клуби Арданинг келажакда дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкинлигига ишонади. Арда Гюлер Реал сафида жами 77 ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урган ва 17 та голли узатма амалга оширган.
20 ёшли ярим ҳимоячининг шартномаси 2029 йилнинг ўрталаригача амал қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.