
Бирлашган Араб Амирликларнинг Абу-Даби шаҳрида 4 та миллий жамоа иштирокида Al Ain Cup халқаро турнири якунланди. Ўзбекистон терма жамоаси 18 ноябрь куни финалда Эрон билан тўқнаш келди.
Биринчи бўлимда Фабио Каннаваро шогирдларининг бироз устунлиги сезилиб турди. Аммо Отабек Шукуров, Остон Ўрунов ва Элдор Шомуродов қулай вазиятлардан фойдалана олмади.
Иккинчи бўлим тенг курашлар остида ўтди. 72-дақиқада ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов дарвозабон билан яккама-якка чиқиб бораётган эронлик футболчини чалиб йиқитгани учун майдондан четлатилди. Шундан сўнг, эронликлар тўлиқ ташаббусга эга бўлди, аммо Ўзбекистон дарвозасига йўл топа олмади.
Пенальтилар сериясида Ўзбекистон миллий жамоаси 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Al-Ain Cup 2025. Финал
18 ноябрь, Абу Даби, «Рашид Ал Мактум» стадиони
Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пен. 4:3)
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.