
Челси клубининг 18 ёшли футболчиси Эстевао Виллиан Бразилия терма жамоаси сафида ўзининг бешинчи голини нишонлади. Бунга эришиш учун ўсиб келаётган истеъдод эгасига атиги 11 ўйин кифоя қилди.
Бу кўрсаткич Испания терма жамоаси футболчиси Ламин Ямалга (20 ўйин) нисбатан деярли икки баробар кам, дея хабар беради StatMuse. Қизиқарли томони шундаки, Винисиус Жуниор бешта голга Бразилия терма жамоаси сафида 32-ўйинда эришган.
Ҳозирда у 25 ёшда ва унинг ҳисобида 45 ўйинда атиги 8 та гол бор. Эстевао Европага кўчиб ўтганидан кейинги илк мавсумида Челси сафида 16 ўйинда тўрт марта гол уришга муваффақ бўлди.
18 ёшга тўлгунга қадар у Бразилияда Палмейрас клубида тўп сурган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.