
Манчестер Юнайтед афсонавий собиқ футболчиси Рио Фердинанд Мадриднинг Реал клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингемни танқид қилганларга ўз муносабатини билдирди. 22 ёшли ярим ҳимоячи яқинда Англия терма жамоасининг Албания билан ўйинида ўрнига бошқа футболчи туширилганига нисбатан салбий муносабатда бўлди.
"Беллингем ҳақида доим гапиришади ва мен жуда кўп бўрттирилган салбий мақолаларни кўрмоқдаман, бу эса мутлақо қабул қилиб бўлмайди. Ростини айтсам, бу мени ҳайратга солмоқда, чунки ҳеч бир муҳим футболчи ўзини алмаштирилишини хоҳламайди.
Масалан, Руни ва Роналду билан ҳам бундай ҳолатлар тез-тез бўлган. Мен бундай реакцияни нормал деб ҳисоблайман", - дейди Фердинанд Мадрид Универсалга берган интервьюсида.
Англия терма жамоаси саралаш босқичидаги барча ўйинларда ғалаба қозониб, жаҳон чемпионатига ишончли тарзда йўл олди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.