date

Артета: Гвардиола футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди


“Арсенал” бош мураббийи Микел Артета ўз дўсти, ҳамкасби ва рақиби Хосеп Гвардиола ҳақида ўз фикрларини билдирди. “Мен уни 15 ёшимда учратганман.

У футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди. Кейинчалик биз бирга ишладик ва бу менинг ҳаётимдаги энг яхши даврлардан бири бўлди.

Агар ҳозир мен ушбу лавозимда бўлсам, бу кўп жиҳатдан унинг ёрдами билан бўлган,” – деди Артета Sky Sports нашрига. Микел Артета 2016-2019 йиллар давомида “Манчестер Сити”да Хосеп Гвардиоланинг мураббийлар штабида ишлаган, сўнгра “Арсенал”ни бошқаришни бошлаган.

Шу ўринда, ҳозирда Артетанинг “Арсенал”и Англия Премьер-лигасида пешқадамлик қилмоқда. Гвардиоланинг “Манчестер Сити” жамоаси эса 22 очко билан иккинчи ўринда, биринчи ўриндан 4 очкога орқада қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Артета: Гвардиола футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди