
Манчестер Юнайтед бош мураббийи Рубен Аморим яна бир бор ўйин тактикаси ҳақида ўз фикрларини билдирди. Бунгачa португалиялик мутахассисни ўзига ёқадиган 3-4-3 схемасидан воз кечмаслиги учун танқид қилишган эди.
"Мен бу фикрни бир неча ойдан бери айтиб келаман: тактика муаммо эмас. Тактика бу фақат бошланиш.
Муҳим жиҳатлар - бу динамик, ишонч, бизнинг ўйин услубимиз ва рақобатбардошлик даражамиз. Агар жорий мавсумдаги муаммоли ўйинларимизга қарасангиз, қийинчиликлар тактика билан боғлиқ эмас эди.
Муаммо интенсивлик етишмаслигида эди. Премьер-лигада кўплаб ўйинларни ютган ҳолда муваффақиятга эришиш учун мукаммаллик талаб қилинади", - деди Аморим Stan Sportга берган интервьюсида.
Манчестер Юнайтед навбатдаги Премьер-лига учрашувини 24-ноябр куни ўз майдонида Эвертонга қарши ўтказади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.