date

Аморим: Ҳар ўйинда ғалаба қилишга ҳали тайёр эмасмиз


Манчестер Юнайтед бош мураббийи Рубен Аморим жамоаси ўйинлари ҳақида фикр билдирди. Португалиялик мутахассиснинг таъкидлашича, жамоа ўсишда давом этмоқда, аммо "қизил иблислар"нинг ўйини мукаммалликдан йироқ.

"Биз аввалгидан яхшироқ ўйнамоқдамиз, чунки ўзимизга бўлган ишонч ортмоқда. Ушбу ишончни эса яхши натижалар, масалан, "Ливерпул"га қарши учрашувдаги муваффақият таъминламоқда.

Биз ривожланмоқдамиз, аммо ҳис-туйғуларимни яширмайман: "Тоттенхэм" билан ўйин тугаганидан кейин базага қайтиб, ўйинни қайта кўргач, ҳафсалам пир бўлди – биз ҳали мукаммалликдан йироқмиз. Ҳали ҳар ўйинда ғалаба қозонадиган даражага етган жамоа эмасмиз.

Шундай экан, ҳали кўп иш қилишимиз зарур," – деди Аморим Stan Sport нашрига. Манчестер Юнайтед ҳозирда Премер-лига турнир жадвалида еттинчи ўринда бормоқда.

24-ноябр, душанба куни Аморим жамоаси ўз майдонида Эвертонни қабул қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аморим: Ҳар ўйинда ғалаба қилишга ҳали тайёр эмасмиз