
Миланнинг "Интер" клуби марказий ҳимоячиси Мануэль Аканджи жамоанинг бош мураббийи Кристиан Киву ҳақида ўз фикрларини билдирди. Руминиялик мутахассис жорий йилнинг июн ойида Симоне Индзагини алмаштирган ҳолда "Интер" бошқарувига келди.
Швейцариялик футболчи эса сентябр ойида "Манчестер Сити"дан ижарага ўтиб, "нерадзурри" сафини тўлдирди. "Киву ҳали ёш, лекин унинг жамоа ва ходимлар билан ишлаш услуби, биз билан мулоқот қилиш усули менга ёқади.
Мен ундан жуда мамнунман. Албатта, Кристиан ҳали кўп нарсаларни ўрганиши керак, лекин унинг орқасида муваффақиятли футболчилик фаолияти бор – бу унинг учун илҳом манбаи бўлиши мумкин.
Шунингдек, у бошқа яхши мураббийлар билан ишлашдан тажриба олган. Унинг мураббийлик фаолияти қандай кечишини кўрамиз", – дейди Аканджи SportMediaset нашрига.
"Интер" А Серия турнир жадвалида 11 турдан кейин 24 очко билан етакчилик қилмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.