22:05 / 19.01.2017
5 551

«Реал» клубининг 40 та ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясининг қизиқарли статистикаси

«Реал» клубининг 40 та ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясининг қизиқарли статистикаси

284 кун, 40 та ўйин ва 3690 дақиқадан сўнг «Реал Мадрид» мағлубиятга учради. Ушбу 40 та мағлубиятсиз ўйинлардан қандай воқеалар эсда қолди? Испаниянинг машҳур Marca нашри ушбу серияга оид энг қизиқарли статистикани тақдим этди, унда: қайси футболчи кўпроқ ҳаракат қилди, ким кўп гол урди, жамоа қандай натижалар кўрсатди ва бошқалар маълумотлар ўрин олган.

Ушбу мағлубиятсиз серия ўтган йилнинг 9 апрелида Ла Лиганинг 32-турида бошланди, «Сантьяго Бернабеу»да «Эйбар»га қарши кечган учрашувда мадридликлар 4:0 ҳисобида устун келдилар. Шундан сўнг «Мадрид» мағлубият нималигини унутди ва бу ўтган якшанбагача давом этди, унгача 32 ғалаба ва 8 дуранг, шунингдек 23 (!) хил натижа кўрсатилди. Таблода кўпроқ 3:0, 1:1 ва 2:1 ҳисоблари ёнди, энг йирик натижа эса Испания Кубоги доирасида «Культураль Леонеса» (7-1) клубига қарши кечган учрашувда қайд этилди. Бу вақт ичида «Реал» 116 гол уриб, ўз дарвозасидан 41 та тўп олиб чиққан ва атиги бир мартта ЕЧЛ ярим финал баҳси доирасида «Манчестер Сити»га қарши кечган учрашувда рақиб дарвозасига гол қирита олмаган.

Ушбу 3690 дақиқа ичида «Реал» уч бора қўшимча бўлимларда ҳаракат қилди ва уларнинг учтаси ҳам финалларга тўғри келди: «Атлетико» билан ЕЧЛ финалида, «Севилья» билан Европа Суперкубогида ва «Кашима»га қарши клублар ўртасидаги ЖЧ финалида. 1970 дақиқа мобайнида «қаймоқранглилар» ҳисобда олдинда бордилар, 1460 дақиқа таблода мувозанат тенг турди ва атиги 260 дақиқа жамоа ҳисобда ортда борган. Ушбу серияга ҳисса қўшган футболчилар 30 нафарни ташкил қилади: учрашувларда майдонга энг кўп тушган футболчи Лукас Васкес (33) бўлса, энг кўп вақт майдонда ҳаракатланган футболчи эса Тони Кроос (2670 дақиқа). Ушбу 30 та футболчининг учтаси дарвозабон бўлган бўлса, 10 та – ҳимоячи, 7 та – ярим ҳимоячи ва 10 та ҳужумчи. Қизиғи шундаки, ушбу 30 футболчидан тўрттаси мадридликлар сафида дебютларини ўтказдилар, булар: Энцо, Техеро, Мариано ва Яньес.

Агар гол муаллифларига тўхталадиган бўлсак, албатта ушбу статистикада Роналду 26 та гол билан пешқадам, ундан сўнг Бензема (15) ва Бэйл (11) ўрин олган. 9 апрелдан сўнг гол урмаган футболчилар эса Коэнтрао, Майораль, Арбелоа, Эдегор ва Техеролардир. «Реал Мадрид» бешта турли хил мусобоқаларда 40 та ўйин ўтказди, саккизта мамлакатнинг 28 хил клуби билан баҳс юритди. Энг кўп тўқнаш келинган жамоа эса серияга нуқта қўйган - «Севилья» бўлди: унга қарши «Қироллик клуби» вакиллари иккита ғалаба ва бир дурангга эришдилар.

Манба: www.fut.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Реал» клубининг 40 та ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясининг қизиқарли статистикаси