
Португалиялик юлдуз ярим ҳимоячи Бернардо Силва ёзги трансфер ойнасида "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.
Амалдаги шартнома муддати келгуси йилнинг ёзида якунига етади. Клуб ва футболчи ҳали янги битимга келишгани йўқ.
Шу сабабли Бернардо "шаҳарликлар"ни эркин агент сифатида тарк этиши эҳтимоли бор. 2025/2026-йилги Англия Премьер-лигаси мавсумида 31 ёшли ярим ҳимоячи 11 ўйинда майдонга тушиб, иккита голли узатма амалга оширди.
Бернардо 2017-йилнинг ёзидан бери Англия гранди-клуби таркибида тўп суриб келмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.