date

Йорк ёш футболчиларга имконият беришни тавсия қилди

Йорк ёш футболчиларга имконият беришни тавсия қилди
Яқинда "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Бенямин Шешко жароҳат олди ва тахминан бир ой майдонга туша олмайди. Словениялик футболчининг йўқлиги сабабли, "Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Двайт Йорк мураббийлар штабига ёш футболчиларга имконият беришга чақирди.

"Аморим ёш футболчиларга эътибор қаратиши ва янги истеъдодларни жалб қилиши керак. Шешко жароҳатланган бир пайтда уларга ҳеч бўлмаганда бир имконият берилиши зарур.

"Юнайтед" илгари вақтинчалик ўйинчиларни жалб қилган эди, аммо бу усул самара бермаганини кўрдик", - деди Йорк Snabbare нашрига. Англия Премьер-лигасининг 11-туридан сўнг "қизил иблислар" 18 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида еттинчи ўринда жойлашган.

Душанба куни Рубен Аморим жамоаси "Эвертон"ни ўз майдонида қабул қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Йорк ёш футболчиларга имконият беришни тавсия қилди