date

Штиллер "Реал"ни танламоқда


Германиянинг "Штутгарт" клуби ярим ҳимоячиси Анжело Штиллер ўзига янги жамоа танлади. Журналист Экрем Конурнинг хабарга кўра, 24 ёшли футболчи Мадриднинг "Реал" клубига ўтишни афзал кўради.

У "Манчестер Юнайтед", "Бавария", "Ливерпул" ва Дортмунднинг "Боруссия" клубларига қараганда "Реал"да ўйнашни хохламоқда. Футболчининг бу қарорда Хаби Алонсонинг бош мураббий сифатида ишлаши асосий омил бўлган.

Шунингдек, Штиллер "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморимнинг трансферлар рўйхатда биринчи ўринлардан бирини эгаллаб тургани ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди. Жорий мавсумда Штиллер барча мусобақаларда 17 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол урди ва 5 та голли узатма амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Штиллер "Реал"ни танламоқда