date

Коло-Муани махсус ниқобда машғулот ўтказмоқда


Рандал Коло-Муани яқинда "Тоттенҳем" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги ўйинда жағидан жароҳат олиб, Франция терма жамоасига чақирилмади. Аввалига унинг жароҳати сабаб саккиз ҳафтагача майдонга туша олмаслиги айтилган эди, бироқ операция талаб қилинмади.

"The Telegraph" нашрининг хабарига кўра, 26 ёшли Коло-Муани ҳозирда жағини ҳимоя қилувчи махсус ниқобда машғулот ўтказмоқда. Франциялик футболчи 23-ноябрь, якшанба куни бўлиб ўтадиган "Арсенал"га қарши дербида майдонга тушиши мумкин.

Куз бошида "Тоттенҳем" Коло-Муанини "ПСЖ"дан ижарага олган эди. Ҳужумчи шу вақтгача жамоа таркибида саккизта ўйин ўтказиб, битта голли узатма амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Коло-Муани махсус ниқобда машғулот ўтказмоқда