22:32 / 20.01.2017
5 597

“Локомотив” ўртоқлик ўйинида “Зенит” билан дуранг ўйнади

“Локомотив” ўртоқлик ўйинида “Зенит” билан дуранг ўйнади

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони – Тошкентнинг “Локомотив” футбол клуби янги мавсум тайёргарликлари доирасида Дубайда ўтган йиғиндаги иккинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Россиянинг “Зенит” клубига қарши кечган баҳс анчагина қизиқарли кўриниш олди. Ўйин давомида ҳар икки жамоа вакилларида ҳам гол киритиш учун қулай имкониятлар бўлди. Аммо якунда рақиб дарвозасини ишғол этиш ҳеч бир томонга насиб этмади ва матч 0:0 ҳисобида якунига етди.

Ўртоқлик ўйини:

“Локомотив” – “Зенит” 0:0

«Локомотив»:
Нестеров, Муҳаммадиев, Коне, Тўхтахўжаев, Зотеев, Махарадзе, Митрович, Туропов, Бикмаев, Мирзаев, Кризо.

Захирадан майдонга тушганлар: Икромов, Копадзе, Рўзиев, Файзиев, Жуниор Ахиссан, Усмонов

«Зенит»: Кержаков, Зуйков, Йованович, Кришито, Жирков, Эрнани, Цаллагов, Жулиано, Шатов, Молло, Джорджевич.

Захирадан майдонга тушганлар: Бабурин, Чернов, Ломбертс, Нету, Анюков, Хави Гарсия, Юсупов, Могилевец, Мак, Кокорин, Молло.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Локомотив” ўртоқлик ўйинида “Зенит” билан дуранг ўйнади