date

Ювентус ҳимоячиси сафдан чиқди


Туриннинг "Ювентус" клуби 31 ёшли ҳимоячиси Даниеле Ругани жароҳат олди ва камида бир неча ҳафтага сафдан чиқди. Бу ҳақда Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.

Тажрибали футболчига ўнг оёғининг болдир мушаклари шикастлангани ташхиси қўйилган. Ругани ушбу жароҳатни машғулот вақтида олган.

Жорий мавсум Италия чемпионатида Ругани бешта ўйинда майдонга тушди, бироқ гол ёки голли узатма билан ажралиб тургани йўқ. А Сериянинг 11-туридан сўнг "Ювентус" 19 очко тўплаб, мусобақа жадвалида олтинчи ўринда бормоқда.

Туринликлар етакчи "Интер"дан беш очко орқада қолмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ювентус ҳимоячиси сафдан чиқди