date

Сергей Симоненко «Бунёдкор» жамоасини ФИФА судига бериш ниятид

Сергей Симоненко «Бунёдкор» жамоасини ФИФА судига бериш ниятид

Украина терма жамаоси сафида ҳам ўйинларда қатнашган, 2014 йилги мавсумни «Бунёдкор» жамоаси билан ўтказган украиналик ҳимоячи Сергей Симоненко Тошкент жамоаси устидан шикоят қилиб, ФИФА судига мурожаат қилмоқчи. У бу нияти ҳақида Украинанинг “Sport.ua” нашри журналисти билан суҳбат чоғида маълум қилган, деб ёзади «Kun.uz».

Сергей Симоненко «Бунёдкор» жамоаси мураббийлар таркибида ўзгариш юз бериб, Миржалол Қосимов ўрнига Сергей Лушан келгач, ички муҳит бузилиб, ўзига нисбатан муносабат ҳам совуқлашгани ҳақида гапириб ўтган. Футболчининг айтишича, Сергей Лушан уни ҳеч бир сабабсиз захирага ўтқазиб қўйган. Шунингдек, украиналик легионерга 5 ойлик маоши ҳам берилмаган. Бу борада жамоа раҳбариятига мурожаат қилишлари эса жавобсиз қолиб кетган. Эндиликда, 1-декабрда жамоа билан шартномаси тугаган футболчи собиқ жамоасини ФИФА судига беришдан ўзга чораси қолмаганини айтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдинроқ «Бунёдкор» жамоасининг бошқа фуртболчилари Олександр Пишур ҳамда Алибобо Раҳматуллаевлар ҳам бош мураббийни ОАВ орқали қаттиқ танқид қилиб ўтишган эди. Ҳозир бу футболчилар жамоани тарк этишган. Сергей Лушан эса мавсумни муваффақиятсиз ўтказди, жамоа ички чемпионатда илк марта кучли учликдан ташқарида қолди.

Фото: football.sport.ua
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сергей Симоненко «Бунёдкор» жамоасини ФИФА судига бериш ниятид