date

Ливерпуль МЮ трансферига тўсқинлик қилмоқчи


Ноттингем Форест ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсон бошқа Англия Премьер-лигаси клубига ўтиши мумкин. Team Talk хабарига кўра, 23 ёшли футболчига Ливерпуль жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Мерсисайд клуби футболчини трансфер қилишга қатъий қарор қилган. Шу билан бирга, ўрмончилар ўз юлдузларини сотишдан 120 миллион фунт (136 миллион евро) даромад олишни режалаштиришмоқда.

Андерсон билан Манчестер Юнайтед ҳам қизиқмоқда, бироқ футболчининг ўзи кўпроқ "қизил иблислар" сафига қўшилишга мойиллик билдирмоқда. Ярим ҳимоячи ўтган йилнинг ёзида Ноттингем клуби сафига қўшилиб, беш йиллик шартнома имзолаган эди.

Жорий Англия чемпионати мавсумида Андерсон 11 та ўйинда майдонга тушиб, бирта гол ва бирта голли узатма амалга оширган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ливерпуль МЮ трансферига тўсқинлик қилмоқчи