
Мадриднинг "Реал" жамоаси ҳужумчиси Винисиус Жуниор клуб билан шартномасини узайтиришга яқин турибди. 25 ёшли бразилиялик футболчининг амалдаги шартномаси 2027 йилда якунланиши керак, бироқ томонлар янги келишув бўйича дастлабки келишувга эришди.
Бу ҳақда Diario AS хабар бермоқда. Сўнгги "Эл-Класико" ўйинидаги воқеалар, яъни футболчининг иккинчи бўлимда алмаштирилишига кескин муносабат билдиргани бу қарорга таъсир қилмаган.
Жорий мавсумда Винисиус "Реал" сафида барча мусобақаларда 16 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. У 2018 йилдан бери "қироллик клуби" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.