date

АПЛ 2025/26: Грилишни фақат битта ўйинчи орқада қолдирди


Ҳужумкор ярим ҳимоячи Жек Грилиш "Манчестер Сити"дан "Эвертон"га ижарага ўтганидан сўнг яна ўзини ёрқин кўрсатмоқда. 30 ёшли футболчи жорий Англия Премьер-лигаси мавсумида жамоадошлари учун 24 та ҳужум имконияти яратди.

Бу кўрсаткич бўйича у иккинчи ўринда турибди, деб хабар беради WhoScored. Етакчилик "Манчестер Юнайтед" ўйинчиси Бруну Фернандешга тегишли бўлиб, унинг ҳисобида 29 та зарба учун пас мавжуд.

Кучли учликни "Манчестер Сити" вингери Жереми Доку (23 та пас) якунлайди. Шuningdek, "Ливерпул" футболчилари Коди Гакпо ва Муҳаммад Салоҳ ҳамда "Манчестер Сити" вакили Фил Фоден 21 тадан пас билан кейинги ўринларни эгаллашган.

Душанба куни "Эвертон" "Олд Траффорд"да "Манчестер Юнайтед"га қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » АПЛ 2025/26: Грилишни фақат битта ўйинчи орқада қолдирди