
Манчестер Юнайтед жамоаси ярим ҳимоячи Каземиро ва вингер Жейдон Санчо билан хайрлашишга тайёргарлик кўрмоқда. Кутилишича, ҳар икки футболчи келаси йил ёзида эркин агент сифатида клубни тарк этади.
Sun Sport хабарга кўра, бразилиялик ва инглиз футболчиларининг кетиши "қизил иблислар"га маош харажатларида 35 миллион евродан ортиқ маблағни тежаш имконини беради. 33 ёшли Каземирога Саудия Арабистони Про Лигасининг вакиллари қизиқиш билдирмоқда.
25 ёшли Жейдон Санчо эса ҳозирги мавсумни Астон Вилла сафида ижарада ўтказмоқда. Уни Италия А Сериясининг бир нечта клублари билан боғлашмоқда.
Манчестер Юнайтед 11 турдан сўнг Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида еттинчи ўринда бормоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.