
Винисиус Жуниор ва Мадриднинг "Реал" клуби ўртасида ҳаммаси жойида эмасга ўхшайди. Reddit порталида эълон қилинган кузатувларга кўра, бразилиялик ҳужумчи ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларидан "Реал" футболчиси эканини билдирувчи маълумотларни олиб ташлаган.
Бу ҳолатга мухлислар турлича муносабат билдирмоқда. Баъзилар Винисиуснинг бундай ҳаракатини "болаларча" деб атап, Мадрид клубини уни сотишга чақирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, октябр ойида Винисиус "Барселона"га қарши ўйинда мураббий Хаби Алонсо уни алмаштиргач, майдонда жанжал кўтарганди. Винисиуснинг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2027-йилнинг ўрталарига қадар давом этади.
Шу билан бирга, футболчининг бошқа клубларга ўтиши ҳақидаги миш-мишлар мунтазам тарқалмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.