date

Гарет Бэйл ўзини Месси ва Роналду даражасида деб билади

Гарет Бэйл ўзини Месси ва Роналду даражасида деб билади

Европа футболида ўз ўрни, ўз услуби ва ўчмас изи билан эсда қолган Гарет Бэйл яна бир бор ўзи ҳақида қаттиқ баҳсларга сабаб бўладиган фикр билдирди. «Реал Мадрид»нинг собиқ юлдузи агар унга йиллар давомида жароҳатлар безовта қилмаганида, бугун футбол дунёси уни Лионель Месси ва Криштиану Роналду билан бир қаторда тилга олишини айтди.

Унинг таъкидлашича, Мадриддаги машғулотларда эркин зарбаларни энг юқори аниқликда бажарадиган футболчи айнан ўзи бўлган. Аммо амалда бу вазифани кўп ҳолларда Роналду ўз зиммасига олар, асосий зарбаларни ҳам асосан португалиялик ижро этарди. Шунга қарамай, Бэйл ўзининг статистикаси, яъни зарбалар аниқлиги бошқалардан яхшироқ бўлганини маълум қилди.

Бэйл ўтмишдаги энг ёрқин лаҳзалардан бири сифатида 2018 йилги Чемпионлар Лигаси финалида «Ливерпуль» дарвозасига киритган тарихий голини эслаб ўтди. Унинг айтишича, бу гол турнир тарихидаги энг чиройли зарбалардан бири сифатида эътироф этилиши керак эди, аммо айримлар буни тан олишга шошилмайди. Бэйл бунга сабаб сифатида ўз исми айланадиган шахсий муносабатлар, стереотиплар ва унга нисбатан тилга олинмайдиган босимлар мавжудлигини кўрсатади.

"Менинг исмим бошқа бўлганида, ўша гол бутун футбол жамоатчилиги томонидан тарихий даражада eътироф этилган бўлар эди", — дея таъкидлади у.

Гарет Бэйлнинг бу гаплари футбол инсайдерлари орасида яна бир бор катта муҳокамаларни келтириб чиқарди. Айримлар унинг фикрига қўшилган бўлса, бошқалар бу мулоҳазалар футболчи ўзининг потенциалини тўлиқ оча олмагандек туюлгани натижаси эканини таъкидлашмоқда.

Шу билан бирга, Бэйлнинг иқтидори, тезлиги, кучли техник тайёргарлиги ва муҳими — қарор қабул қилишдаги бетакрор жасорати уни ўз авлодидаги энг зўр футболчилардан бири сифатида тарихга ёзиб қўйгани борасида ҳеч кимда шубҳа йўқ.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гарет Бэйл ўзини Месси ва Роналду даражасида деб билади