23:32 / 21.01.2017
5 431

«Реал» ўз майдонида «Малага»ни енгишга муваффақ бўлди

«Реал» ўз майдонида «Малага»ни енгишга муваффақ бўлди

Испания чемпионатининг 19-туридан ўрин олган "Реал" Мадрид ҳамда "Малага" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.

Унда 2:1 ҳисоби қайд этилиб, мадридликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Учрашувнинг 35-дақиқасида Тони Крооснинг тўп узатишидан сўнг Серхио Рамос ўз услубида, яъни боши билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Биринчи бўлим охирлаб қолган бир вақтда Тони Кроос жарима зарбасини ижро этди, Рамос эса тўпни дарвоза томон буриб юборди ва иккинчи голини нишонлади. Учрашувнинг 63-дақиқасида Хуанпи Аньор ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди.

Шу тариқа "Реал" навбатдаги уч очкога эга бўлди ва етакчиликни янаям мустаҳкамлади.

Испания чемпионати, 19-тур

Реал Мадрид – Малага 2:1 (2:0, 0:1)

Голлар: 1:0 – 35 Рамос, 2:0 – 43 Рамос, 2:1 – 63 Аньор.

Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело (Иско, 25), Начо, Рамос, Модрич (Ковачич, 78), Каземиро, Кроос, Васкес, Роналду, Бензема (Мората, 82).

Малага – Камени, Вильянуэва, Луис, Росалес, Хуан Карлос (Демичелис, 73), Камачо, Ресио, Форнальс, Аньор, Чори Кастро (Хони Родригес, 67), Пеньяранда (Сантос, 79).

Огоҳлантиришлар: Каземиро (37), Хуан Карлос (39), Камачо (78), Сантос (85), Васкес (85).

Манба: www.fut.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Реал» ўз майдонида «Малага»ни енгишга муваффақ бўлди