
Италия чемпионати доирасида А Сериянинг ўн иккинчи тури ўйинлари давом этмоқда. Туриннинг "Ювентус" жамоаси яна ғалаба қозона олмади.
Лучано Спаллетти бошчилигидаги жамоа "Фиорентина" билан дуранг қайд этди ва жамоалар бир-бирларига битта гол уришди. Лучано Спаллетти ўйин натижаси ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Биринчи бўлимда жуда эҳтиёткор ўйнадик. Кўп хатоликка йўл қўйдик, бундай бўлмаслиги керак эди.
Даражамизни оширишимиз, ўз ўйинимизни яхшилашимиз ва бундай ўйинларда ғалаба қозонишимиз керак", - деди Спаллетти Juvenews.eu нашрига берган интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, Турин клуби сўнгги марта Италия чемпионлигини беш йил аввал, 2020 йилда қўлга киритган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.