date

Гвардиола: "Манчестер Сити ўйинидан ҳафсалам пир бўлмади"


Манчестер Сити бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия Премьер-лигасининг 12-турида Ньюкаслга қарши ўйинда 1:2 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. "Манчестер Сити ўйинидан ҳафсалам пир бўлмади.

Биз барча кучимизни ишга солдик, жамоани мусобақа пешқадамига яқинлаштиришни хоҳладик. Аммо миллий терма жамоалар ўйинларидан кейинги танаффусдан сўнг ўйнаш ҳар доим осон бўлмайди.

Олдинда ҳали узоқ йўл бор", – деди Гвардиола журналистларга. Мазкур мағлубиятдан сўнг Манчестер Сити чемпионат жадвалида учинчи ўринга тушиб қолди.

Жамоа ҳисобига 22 очко мавжуд. Пешқадам Арсенал билан фарқ тўрт очкони ташкил этмоқда, аммо "канонирлар"нинг битта ўйин заҳираси бор.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола: "Манчестер Сити ўйинидан ҳафсалам пир бўлмади"