
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор билан шартномасини узайтиришга тўлиқ келишувга эришди. Бу ҳақда Diario AS хабар бермоқда.
Манбага кўра, янги шартнома узоқ муддатга мўлжалланган бўлиб, ҳозирча аниқ тафсилотлар ошкор қилинмаган. Винисиус клубда бахтли эканини ва ҳеч қачон кетишни ўйламаганини таъкидлаган.
"Реал" раҳбарияти бразилиялик футболчини ўзининг асосий активларидан бири сифатида кўрмоқда. Жорий мавсумда 25 ёшли Винисиус барча мусобақаларда 16 ўйин ўтказиб, 5 та гол урган ва 4 та голли узатмани амалга оширган.
Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 150 миллион еврони ташкил қилади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.