date

Ван Дейк: "Мураббийимизни хафа қилдик"


“Ливерпул” ҳимоячиси Виржил ван Дейк жамоа бош мураббийи Арне Слот ҳақида фикр билдирди. "Биз мураббийимизни хафа қилдик, лекин ўзимизни ҳам хафа қилдик.

Аввало, ўзимизнинг ҳаракатларимизга назар ташлашимиз керак, кейин эса бир-биримизга ёрдам беришимиз лозим. Ҳозирги вазиятдан чиқиш учун бир-биримизни қўллаб-қувватлашимиз керак, чунки ҳозирги ҳолатни тартибсизлик деб аташ мумкин.

Бу ҳақиқат", — деди ван Дейк журналист Фабрицио Романо билан суҳбатда. Англия Премьер-лигасининг 12-турида “Ливерпул” ўз майдонида “Ноттингем Форест”га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Ушбу мағлубият мерсисайдликлар учун жорий мавсумдаги олтинчи марта қайд этилди. Ҳозирда Арне Слот жамоаси 18 очко билан турнир жадвалидаги 11-поғонада жойлашган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ван Дейк: "Мураббийимизни хафа қилдик"