
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Джошуа Зиркзее январ ойида Италияга қайтиши мумкин. Голландиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирган "Рома" клуби "қизил иблислар" билан музокараларни бошлади.
Томонлар ижара шартларини муҳокама қилмоқда. Tuttomercatoweb хабарига кўра, келишувга сотиб олиш мажбурияти қўшилиши мумкин, бу эса Рим клуби жорий мавсум якунида Чемпионлар лигасига йўлланма олган тақдирда кучга киради.
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим жорий мавсумда 24 ёшли ҳужумчини атиги тўрт марта майдонга туширди, уларнинг барчасида Зиркзее захирадан ўйинга қўшилди. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг қиймати 28 миллион еврони ташкил этади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.