
Астон Вилла дарвозабони Эмилиано Мартинес Англия Премьер-лигасини тарк этиб, Италия А Сериясида фаолиятини давом эттириши мумкин. Transfer News Live манбасига асосланиб, Flashscore хабарига кўра, аргентиналик дарвозабон билан Миланнинг Интер клуби қизиқмоқда.
"Нерадзуррилар" мавсум сўнгида шартномаси якунланадиган Янна Зоммерга ўринбосар излашмоқда. 33 ёшли жаҳон чемпиони Интер рўйхатидаги номзодлардан бири сифатида кўрилмоқда.
Интер 2023 йилда ҳам Эмилиано Мартинесни ўз сафига қўшишга ҳаракат қилган, бироқ ўшанда Астон Вилла рад жавобини берган эди. Transfermarkt портали маълумотига кўра, дарвозабоннинг ҳозирги бозор қиймати 16 миллион еврони ташкил қилади.
Шунингдек, Мартинесга бошқа клублар, жумладан, Тоттенхэм ҳам қизиқиш билдирган. Ўтган ёзда эса футболчини Манчестер Юнайтед билан боғлашган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.