
Лондоннинг "Арсенал" клуби Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида биринчи ўринни қатъий эгаллаб турибди. Якшанба куни "тўпчилар" "Тоттенҳэм"ни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, асосий таъқибчиси "Челси"дан олти очкога узоқлашди.
Opta суперкомпьютери ҳисоб-китобларига кўра, Микел Артета бошчилигидаги жамоанинг узоқ кутилган чемпионлик унвонини қўлга киритиш имконияти 75,56% деб баҳоланган. Иккинчи фаворит "Манчестер Сити" (14,3%), учинчи ўринда эса "Челси" (3,88%) жой олган.
"Ливерпул"нинг олтин медални ҳимоя қилиш имконияти эса жуда паст – атиги 2,13%. Келгуси якшанба, 30-ноябр куни "Арсенал" сафарда "Челси"га қарши ўйин ўтказади.
"Топчилар" 2004-йилдан бери Англия чемпиони бўла олмаган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.