date

Буффон: Аллегри Миланни ўзгартирди

Буффон: Аллегри Миланни ўзгартирди
Италия чемпионатининг ўн иккинчи турада "Милан" шаҳардошлари "Интер"ни минимал ҳисобда мағлуб этди. Ушбу ўйин ҳақида афсонавий дарвозабон Жанлуижи Буффон ўз фикрларини билдирди.

"Менимча, Аллегри жамоасидаги қўл иши жуда яхши сезилади, у "Милан"да ажойиб иш олиб бормоқда. Мен уни хотиржам ва ишончли кўраман, бу туйғу майдонда ҳам акс этмоқда.

"Милан" сафида яна тартиб ва ўзига хослик пайдо бўлди", - дейди Буффон pianetamilan.it сайтига берган интервьюсида. А Сериядаги навбатдаги учрашувда "Милан" Римнинг "Лацио" клуби билан баҳс олиб боради.

Клуб 2022-йилда, бош мураббий Стефано Пиоли даврида сўнгги марта Италия чемпиони бўлган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Буффон: Аллегри Миланни ўзгартирди