
“Реал Мадрид” ҳужумчиси Винисиус Жуниор клуб президенти Флорентино Пересга шартномани узайтириш нияти йўқлигини билдиргани ҳақида хабарлар тарқалди.
Маълумотларга кўра, бразилиялик футболчи жамоанинг янги бош мураббийи Хаби Алонсо билан ишлашдан норози. Спорт нашрлари унинг мураббий билан муносабатлари ва мавсум давомида юзага келган келишмовчиликлар ўйинчининг келажакдаги қарорларига таъсир кўрсатаётганини билдирмоқда.
Ҳозирча клуб раҳбарияти бу борада расмий изоҳ бергани йўқ. Шунга қарамай, Винисиуснинг қарори ёзги трансферлар олдидан клубда муҳим ўзгаришлар бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда.
Мавзу бўйича қўшимча маълумотлар тез орада эълон қилиниши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.