
Португалия терма жамоаси ва Саудиянинг “Ан-Наср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг биологик ёши 40 эмас, балки 28 ёшга тенг экани маълум бўлди. Бу ҳақда спортчилар саломатлигини кузатиш билан шуғулланувчи Whoop компанияси ўзининг Х (Twitter)даги саҳифасида эълон қилди.
Қайд этилишича, компания ўлчовлари Роналдунинг жисмоний ҳолати, тикланиш даражаси ва юрак-қон томир фаолияти 28 ёш атрофидаги спортчиларникига мос келади. «Роналду ҳам ушбу маълумотни ўз саҳифасида ижобий муносабат билан қайта шарҳлаб: “Маълумотлар ёлғон эмас”, — дея таъкидлади.»
Криштиану жорий мавсумда 17та ўйинда 16та гол ва 2та голли узатма — бу унинг 40 ёшида ҳам яхши спорт формасида эканини кўрсатади.
Португалиялик юлдуз 2023 йилдан бери “Ан-Наср” сафида ҳаракат қилиб келмоқда ва ҳар мавсумда у клубнинг энг самарали футболчиларидан бири сифатида қайд этилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.