date

Тухель Олд Траффордда Грилиш билан суҳбатлашди


Душанба куни “Эвертон” сафарда “Манчестер Юнайтед”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. “Олд Траффорд” стадионида Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель ҳам иштирок этди.

Ўйиндан сўнг немис мутахассиси бир нечта футболчилар, хусусан, “Эвертон”нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жек Грилиш билан суҳбатлашди. Ушбу лаҳзалар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Тухель ва Грилиш ўртасидаги суҳбат футболчининг миллий терма жамоага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги тахминларни кучайтирди. Жек Грилиш сўнгги марта Англия терма жамоасида 2024-йил октябр ойида ўйнаган эди.

“Эвертон” сафида эса у 13 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Тухель Олд Траффордда Грилиш билан суҳбатлашди