date

Реалдаги бир нечта етакчи футболчилар Хаби Алонсодан норози

Реалдаги бир нечта етакчи футболчилар Хаби Алонсодан норози

Cadena Ser журналистлари тарқатган маълумотларга кўра, “Реал Мадрид” жамоасида айрим юлдузлар бош мураббий Хаби Алонсо билан ҳамкорликда муаммоларга дуч келмоқда.

Манбаларнинг айтишича, ҳужумчи Винисиус Жуниор, ярим ҳимоячи Жуд Беллингем ва ҳимоячи Федерико Вальверде испаниялик мутахассис билан умумий тил топишишда қийналмоқда. Улар ўртасида тактик кўрсатмалар ва жамоа ичидаги муносабатлар масалалари бўйича келишмовчиликлар мавжудлиги таъкидланади.

Аввалроқ оммавий ахборот воситалари Винисиус Жуниорнинг Алонсо жамоага раҳбарлик қилишда давом этса, “қаймоқранглилар” билан янги шартнома имзоламаслик эҳтимоли борлигини хабар қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 44 ёшли Хаби Алонсо ўтган ёзда “Реал”ни қабул қилиб олган ва у билан тузилган шартнома 2028 йил июнь ойи охиригача амал қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Реалдаги бир нечта етакчи футболчилар Хаби Алонсодан норози