
Европа Чемпионлар Лигасининг 5-тури доирасида «Челси» ўз майдонида «Барселона»ни қабул қилади. Мазкур баҳс олдидан лондонликларнинг бош мураббийи Энцо Мареска ОАВ вакилларининг саволларига жавоб бериб, жамоа кайфияти ва стратегик ёндашув ҳақида тўхталиб ўтди.
Мураббийнинг айтишича, бу ҳафта «Челси» учун жуда муҳим ва масъулиятли давр ҳисобланади. Чунки Чемпионлар Лигасидаги «Барселона»га қарши ўйин ҳам, Премьер-лигада якшанба куни «Арсенал»га қарши баҳс ҳам ҳар хил жиҳатлардан ўта катта аҳамиятга эга.
— «Бу ҳақиқатан ҳам муҳим ҳафта. ‘Барселона’га қарши учрашув бор, шанба куни эса Премьер-лигада ‘Арсенал’га қарши ўйнаймиз. Иккиси ҳам ўз ўрнида катта аҳамиятга эга, лекин биз ҳар бир ўйинга алоҳида ёндашишимиз шарт», — деди Мареска.
У «Барселона»нинг юқори ҳимоя чизиғини эътибордан четда қолдирмади. Унинг таъкидлашича, каталонлар тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам рақибни қийин аҳволга сола оладиган жамоа.
— «‘Барселона’нинг олдинга сурилган ҳимоя чизиғи — катта омил. Бироқ биз нафақат тўп билан, балки тўпсиз ҳолатда ҳам эҳтиёт бўлиб ҳаракат қилишимиз керак. Улар доим кўп имконият яратади, голлар уради. Биз ҳужум ва ҳимоя ўртасида идеал мувозанатни топишимиз зарур», — дея қўшимча қилди мураббий.
Катта қизиқиш билан кутилган «Челси» — «Барселона» учрашуви бугун, Тошкент вақти билан 01:00 да старт олади. Айни пайтда мухлислар икки гранд жамоа ўртасидаги кескин ва юқори темпли беллашувдан катта томоша кутмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.