
“Ливерпул”нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер клубнинг инқироз ҳолати ҳақида фикр билдирди. Бир неча муваффақиятсиз ўйинлардан сўнг, “қизиллар” Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 12-ўринга тушиб кетди.
Улар пешқадам “Арсенал”дан аллақачон 11 очкога орқада қолган. "Юрген Клопп даврида ҳам қийин вазиятлар бўлган: бир пайтлар унинг қўл остида 'Ливерпул' 'Энфилд'да кетма-кет олти ўйинда мағлубиятга учраган эди.
Аммо мен ҳеч қачон одамлар унинг жамоа бош мураббийи сифатидаги мавқеини шубҳа остига қўйганини эслай олмайман. Ҳозир эса Арне Слот билан бу ҳолат бошқача," – дея Каррагернинг сўзларини инглиз матбуоти келтирган.
Маълумот учун, Арне Слот 2024-йил ёзида Юрген Клоппни “Ливерпул” бош мураббийи лавозимида алмаштирган эди. Голландиялик мураббий бошчилигидаги илк мавсумдаёқ мерсисайдликлар Англия чемпионилигини қўлга киритишди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.