date

Синдоровдан тарихий рекорд: Президент Олимпиадада табриклади! (видео)

Синдоровдан тарихий рекорд: Президент Олимпиадада табриклади! (видео)

Ўзбекистоннинг истеъдодли гроссмейстери Жавоҳир Синдоров FIDE Жаҳон кубоги финалида хитойлик Вей И устидан зафар қозониб, шахмат тарихидан ўзига абадий жой олди! У бу муваффақиятга атиги 19 ёшида эришиб, турнирнинг энг ёш чемпиони сифатида рекорд ўрнатди. Икки кунлик муросалардан (0,5-0,5) сўнг ғолиб 26 ноябр куни қўшимча тай-брейк баҳсларида аниқланди ва иккинчи партияда ҳамюртимиз якуний ғалабани қўлга киритди.

Даъвогарлар турнирига йўлланма ва тарихий ютуқ

Бу ғалаба билан Синдоров нуфузли мусобақада чемпион бўлган иккинчи ўзбекистонлик шахматчига айланди. Ушбу нокаут тизимидаги энг йирик мусобақа Халқаро Шахмат Федерацияси (FIDE) ҳимоясида ўтказилади.

Энг муҳими, финалга чиқиш орқали Синдоров 2026 йилги Даъвогарлар турнирига (Жаҳон тожи учун асосий кураш) йўлланмани кафолатлади. Бу турнирнинг мукофот жамғармаси 2 миллион долларни ташкил этади ва ғолиб 120 минг доллар олади.

Президентнинг тўғридан-тўғри табриги

Шу кунларда мамлакатимизда ўтказилаётган Президент Олимпиадаси иштирокчиларини тўғридан-тўғри стадионда табриклаётган Президент Шавкат Мирзиёев минбардан туриб бу хушхабарни шахсан ўзи эълон қилди:

“Мана ҳозиргина хушхабар келди. Ҳиндистонда бўлиб ўтаётган шахмат бўйича Жаҳон чемпионати финалида 19 ёшли шахматчимиз Жавоҳир Синдаров ғалаба қозониб, Жаҳон чемпиони бўлди", – дея давлат раҳбари катта мамнуният ила стадиондаги барча спортчилар, мураббийлар ва томошабинларни ушбу қувончли хабар билан табриклади.

Ушбу хабар бутун стадионга эшиттирилгандан сўнг, тадбир сухандони Жаҳонгир Позилжонов микрофон орқали "Ўзбекистон! Ўзбекистон! Ўзбекистон!" дея жарангдор овозда қичқириб, бутун халқнинг ғурурини ифода этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Синдоровдан тарихий рекорд: Президент Олимпиадада табриклади! (видео)