Астанада Бутунжаҳон бокс серияси (WSB) нинг VII мавсумида Қозоғистоннинг Astana Arlans жамоасининг иштироки бўйича тақдимот учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Вodiymedia.uz" хабар қилди.
Astana Arlans жамоаси бу мусобақанинг гуруҳ беллашувларида Россиянинг Russian Boxing Team, Хитойнинг China Dragons, Ўзбекистоннинг Uzbek Tigers жамоалари билан куч синашадилар.
Ҳамюртларимизнинг бугунги кунда жаҳон боксида етакчи ўринда эканликлари ҳеч кимга мир эмас. буни Астанадаги тадбирда Қозоғистон терма жамоаси бош менежери Серик Сапиев ҳам яна бир бор эътироф этди: “Ўзбекистон терма жамоаси турнирда энг кучли боксчилари билан қатнашади. Уларнинг бари ниҳоятда кучли ва тажрибали...”
Лекин 60 кг бўлган енгил вазнда мусобақага киришадиган қозоқ боксчи Зокир Сафиуллиннинг рақиблари ҳақида фикри бошқачароқ бўлди. “Бутунжаҳон бокс сериясида иштирок этувчи кўплаб боксчилар бошқа вазн тоифаларига ўтишмоқда. Шунинг учун уларга мослашишга уриниш керакмас. Рақибларим (улардан бири – Муроджон Аҳмадалиев) менга қараб, мендан қўрқишсин! Мен ўзимни кўрсатишга тайёрман”.
Ишонамизки, Uzbek Tigers ва Astana Arlans жамоалари учрашувидан кейин Зокир Сафиуллин, Рио-2016 га борган "акаси" Қайрат Ералиевга ўхшаб, Муроджонга қараганда, қўрқадиган бўлиб қолади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Европани Украинадаги можаро бошланганидан бери энг совуқ қиш кутмоқда
Сайхунободда қарздор отадан салкам 75 млн сўм алимент пуллари ундирилди
Мигрень, кластер цефалгия, зўриқиш... Бош оғриғининг неча тури мавжуд?
Эрон олий раҳнамоси Нетаньяхуни қатл қилишга чақирди
АҚШда 10 ёшли бола полицияга қўнғироқ қилиб, математикадан уй вазифасини бажаришда ёрдам сўради
Шимолий Корея баллистик ракеталар ишлаб чиқарувчи заводини кенгайтирмоқда