date

Испаниялик журналист: “Алонсо қарори хавотирли, «Реал»да ўсиш кўринмаяпти”

Испаниялик журналист: “Алонсо қарори хавотирли, «Реал»да ўсиш кўринмаяпти”

Испаниялик журналист Хуанма Родригес Ла Лиганинг 13-турида «Реал Мадрид»нинг «Элче»га қарши 2:2 ҳисобидаги дурангидан сўнг Хаби Алонсонинг иш услубини қаттиқ танқид қилди. Унинг фикрича, жамоа ҳозирги пайтда аниқ йўналишсиз ўйнаяпти ва ўз ўйинини топа олмаяпти.

«Мен «Реал»нинг бугунги ўйинидан жиддий хавотирдаман. Ҳеч қандай ўсиш, ҳеч қандай динамика кўринмаяпти. Алонсонинг энг кутилмаган тактик қарорларидан бири — Фран Гарсияни қанотга чиқариши бўлди. Бу энг охирда кутган вариантим эди. Жамоада ҳали ҳам ўзгариш сезилмаяпти», — деди Родригес El Chiringuito эфирида.

У журналист сифатида Алонсонинг ҳаракатларини Рафаэл Бенитес ва Хулен Лопетеги давридаги мавсумлар билан таққослади:
«Хаби Алонсонинг услуби бора-бора Бенитес ёки Лопетегининг хатоларига ўхшаб бораяпти — бу эса жуда хавфли сигнал. У жамоа билан нима қилишни режалаштираётганини кўрмаяпман».

Родригеснинг таъкидлашича, «Реал» ҳозирги ҳолати билан Германия клубларига ҳам ўхшамайди, ҳатто «Бавария» билан солиштиришга арзимайди:
«Улар яна уч марказий ҳимоячи билан ўйнашди. Айрим футболчилар умуман ўйинга кириша олмади. Ҳимоя чизиғи болалардек ҳаракат қилди».

Журналистнинг фикрича, Алонсо бундан аввал Бундеслигада қўллаган ғояларини Мадриддаги таркибга сингдиришда қийналаётганини ўзи ҳам тушуниб қолган:
«Менимча, у Германиядаги моделини бу ерда ишлатиб бўлмаслигини тушуняпти».

Бу танқидлар ортидан «Реал» мухлислари ҳам жамоа қандай йўналишга ўтаётгани, Алонсо қандай ўзгаришлар киритишини қизиқиш билан кузатишда давом этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Испаниялик журналист: “Алонсо қарори хавотирли, «Реал»да ўсиш кўринмаяпти”