
Мадриднинг "Реал" жамоаси бош мураббийи Хаби Алонсо ҳужумчи Винисиус Жуниор билан муносабатлари ҳақида фикр билдирди. "Винисиус билан муносабатларимиз жуда яхши.
У бизнинг асосий футболчиларимиздан бири ва биз ўзаро ишончга асосланган муносабатларга эгамиз. Биз ўйинлардан олдин суҳбатлашамиз – у менинг фикрларимни билади, мен эса унинг фикрларини тушунаман.
Бу қарорларни биргаликда қабул қилишнинг энг яхши усули", деди Алонсо. Ушбу сўзларни журналист Фабрицио Романо TNT Sports Бразилия бўлимига таяниб ижтимоий тармоқларда эълон қилди.
Чоршанба куни "Реал" Чемпионлар Лигаси доирасида меҳмондаги ўйинда "Олимпиакос"га қарши майдонга тушади. Ўйин воқеаларини матнли трансляция орқали кузатишингиз мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.