date

Алонсо: Винисиуснинг ўйини ажойиб бўлди


Мадриднинг "Реал" бош мураббийи Хаби Алонсо Чемпионлар Лигаси доирасида Грециянинг "Олимпиакос" жамоасига қарши ўйинда (4:3) Винисиус Жуниорнинг ўйинини юқори баҳолади. Мазкур учрашувда меҳмонлар сафида Килиан Мбаппе тўртта гол уриб, ўйиннинг энг яхши футболчиси мукофотини қўлга киритди.

Аммо Алонсо бразилиялик футболчи Винисиуснинг иштирокини алоҳида таъкидлашни лозим топди. Винисиус француз ҳужумчига икки бор голли узатма берди.

"Мбаппе бугун голлар киритди, аммо Винисиуснинг ўйини ажойиб бўлди. Биз жамоавий руҳни сақлаб қоламиз – бу жуда муҳим.

Винисиуснинг голини бекор қилишгани мен учун ачинарли бўлди. Бу гол унга жуда фойдали бўларди", – деди Алонсо матбуот анжуманида.

Шунингдек, ўйиндан сўнг Килиан Мбаппе ҳам журналистларга берган интервьюсида Винисиуснинг ўйинини юқори баҳолади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Алонсо: Винисиуснинг ўйини ажойиб бўлди