
Португалия ва «Реал» етакчиси Криштиану Роналду бўйдоқлар сафини тарк этишга қарор қилган.
Correio da Manha хабарига кўра, 31 ёшли футболчи билан испаниялик 21 ёшли Жоржина Родригес орасидаги муносабатлар жиддий ва жуфтлик ЖЧ-2018 якунига етгач, тўй қилишни режалаштирган.
Бундан ташқари, Криштиану яна бир фарзандли бўлишни истамоқда. Айни пайтда Жоржина унинг ўғли ва онаси билан тил топишиб кетишга муваффақ бўлган. Бу ҳам Роналдуни хурсанд қилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар