
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор келажаги бўйича қарорини ўзгартирди. Бразилиялик футболчи шартномасини узайтириш учун маош бўйича талабларини юмшатди.
Mundo Deportivo хабарича, аввалроқ Винисиус йиллик 30 миллион евро талаб қилган, ҳозир эса 25 ёшли футболчи анча паст шартларга рози бўлишга тайёр. Винисиуснинг қарорига тўртта сабаб таъсир кўрсатган: ўйин формасининг пасайиши, топ-клублардан реал таклифларнинг йўқлиги, "Реал" ўсиш ва "Олтин тўп"ни қўлга киритиш учун энг яхши жой эканлигини тушуниши, шунингдек, Хаби Алонсо билан тарангликнинг пасайиши.
Винисиус Жуниорнинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўртасигача мўлжалланган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.